• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

MR Тетрациклин

Home Йўриқномалар MR Тетрациклин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ТЕТРАЦИКЛИН

MR TETRATSIKLIN

Препаратнинг савдо номи: MR Тетрациклин

Таъсир этувчи модда (ХПН): тетрациклин

Дори шакли: кўз суртмаси

фаол модда: тетрациклин (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 1,0 г.

ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин – 40,0 г, вазелин – 100,0 г гача.

Таърифи: сарғиш ёки сарғиш-қўнғир ранглигача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (тетрациклинлар гуруҳи).

АТХ коди: S03AA02

Фармакологик хусусиятлари

Тетрациклин гуруҳи бактериостатик антибиотики. Транспорт РНК ва рибосомалар орасидаги комплекс ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади.

Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга – Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Neisseria gonorrhoeae, Haemophilus influenzae, Haemophilus ducreyi, Klebsiella pneumoniae, Francisella tularensis (Pasteurella pestis), Escherichia coli, Bacillus anthracis, шу жумладан Chlamydia trachomatis ларга нисбатан фаол.

Haemophilus influenzae, Klebsiella spp., Aerobacter spp., Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens нинг айрим штаммларига нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда кўз тўқималарида терапевтик концентрациясига эришилади, тизимли сўрилиши паст. Шох парда эпителийси шикастланганда кўзнинг олд камерасидаги суюқликда тетрациклиннинг самарали концентрациясига суртилгандан кейин 30 минутдан сўнг эришилади.

Қўлланилиши

Кўзнинг тетрациклинга сезгир микрорганизмлари чақирган бактериал (шу жумладан хламидияли) инфекциялари – блефарит, блефароконъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит, мейбомит (говмичча), трахомада қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий.

Кўзнинг қовоғи ортига 0,5 дан 1 см гача бўлган сурма тизимчиси қўйилади:

– блефаритда, блефароконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 3-4 марта;

– кератитда, кератоконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 2-3 марта. Агар 3-5 кун давомида аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

– мейбомитда (говмиччада): яллиғланиш симптомлари йўқолгунигача кечқурун қўйилади;

– трахоме: ҳар 2-4 соатда ёки кўпинча 1-2 ҳафта давомида. Яллиғланиш жараёни тузалиш бошлаганда препаратни кунига 2-3 марта қўлланади. Трахомани даволаш курси давомийлиги 1-2 ой.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кўз қовоғини гиперемияси ва шиши, кўришни ўткинчи хиралашиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши, ҳомиладорлик, эмизиш, болалар (8 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Аппликациядан кейин вақтинчалик кўриш аниқлигини йўқотган пациентларга, кўриш аниқлигини талаб қиладиган машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника ускуналари ёки  қандайдир мураккаб қурилмалар билан препарат кўзга қўйилганидан кейин, дарҳол ишлаш тавсия қилинмайди.

Агар бир неча кун давомида ҳолат яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини ошириб юбориш бўйича маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли  

1% кўз суртмаси. 10 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
8
690 Views
ОлдингисиЛерас23.03.2018
MR Тирентал23.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
MR Тетрациклин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.