Skip to main content

Метронидазол

Улашиш:
  Reading time 19 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОНИДАЗОЛ

METRONIDAZOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг метронидазол;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий эдетати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Имидазол ҳосилалари.

АТХ коди: J01X D01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метронидазол – бу микроорганизмларга кира оладиган барқарор бирикмадир. Анаэроб шароитларда метронидазол ферредоксин ва флаводоксинни оксидлаш йўли билан микробнинг пируват-ферредоксин-оксидоредуктазаси билан нитрозорадикаллар ҳосил қилади. Нитрозорадикаллар ДНК нинг асосий жуфтликлари билан боғланадиган маҳсулотларини ҳосил қилади, бу ДНК занжирларини узилишига ва ҳужайрани нобуд бўлишига олиб келади.

Европа антимикроб сезувчанликни текшириш қўмитаси томонидан ўрнатилган минимал ингибиция қилувчи концентрация (МИК) си, сезгир (S) микроорганизмларни резистент (R) дан ажратиб турувчи нуқталари қуйидагилардир:

Граммусбат анаэроблар (S: ≤4 мг/мл, R > 4мг/мл);

Грамманфий анаэроблар  (S: ≤4 мг/мл, R > 4мг/мл);

Сезгир ва резистент микроорганизмлар рўйхати

(тизимли таъсир қилувчи антибиотикларга нисбатан резистентлик юзасидан маълумотларнинг таҳлили бўйича Марказий бошқарманинг маълумотлари, Германия, 2009 йил декабрь):

Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Clostridium difficile0, Clostridium perfringens0⌂, Fusobacterium spp.0, Peptoniphilus spp.0, Peptostreptococcus spp.0, Porphyromonas spp.0, Prevotella spp., Veillonella spp.0;

Бошқа микроорганизмлар: Entamoeba histolytica0, Gardnerella vaginalis0, Giardia lamblia0, Trichomonas vaginalis0.

Орттирилган сезгирлик муаммо туғдириши мумкин бўлган штаммлар:

Грамманфий аэроблар: Helicobacter pylori.

Табиатан резистент  микроорганизмлар: барча облигат аэроблар:

Граммусбат микроорганизмлар: Enterococcus spp., Staphylococcus spp., Streptococcus spp.

Грамманфий микроорганизмлар: Enterobacteriaceae, Haemophilus spp.

0 Бу жадвалларни чоп этиш вақтида етарлича маълумотлар йўқ эди. Бирламчи адабиётларда сезгирлиги мос келувчи штаммларга асосан терапевтик тавсиялар ва мумкин бўлган референт стандартларга йўлланмалар келтирилган.

Фақатгина пенициллинга аллергияси бўлган беморларга қўллаш мумкин.

Метронидазолга резистентлик ривожланиш механизмлари

Метронидазолга резистентлик механизмлари ҳозирги вақтда фақат қисман ўрганилган. Н. руlori нинг метронидазолга резистентлиги НАДФH-нитроредуктазани кодловчи генлар мутациясидан келиб чиққан. Бу мутациялар энзимларни фаолсизланишига сабаб бўладиган аминокислоталар алмашинувига олиб келади. Шундай қилиб, фаол нитрозорадикал томонидан метронидазолни фаоллаштириш юз бермайди.

Нитроимидазолни аминимидазолга айлантирувчи ва натижада антибактериал самарали нитрозорадикалларни ҳосил бўлишини ингибиция қилувчи нитроимидазолредуктазани кодловчи генлар туфайли Bacteroides штаммлари метронидазолга резистентдир. Метронидазол ва бошқа нитроимидазол ҳосилалари (тинидазол, орнидазол, ниморазол) ўртасида тўлиқ кесишган резистентлик мавжуд. Индивидуал штаммларнинг орттирилган сезгирлигининг тарқалганлиги регион ва вақтга қараб ўзгариши мумкин. Шунинг учун, айниқса оғир инфекцияларни самарали даволаш учун специфик маҳаллий маълумотлардан фойдаланиш лозим. Резистентликнинг маҳаллий маълумотлари билан боғлиқ метронидазолнинг самарадорлиги юзасидан шубҳа туғилган ҳолларда, экспертнинг маслаҳатидан фойдаланиш лозим. Оғир инфекцияларда ёки даволаш самарасизлигида микробиологик ташхис қўйиш, шу жумладан микроорганизмларнинг штаммларини ва уларнинг метронидазолга сезгирлигини аниқлаш лозим.

Фармакокинетика. Метронидазол вена ичига юборилганлиги сабабли, унинг биокираолишлиги 100% ни ташкил этади.

Тақсимланиши

Юборилгандан сўнг метронидазол организмнинг тўқималарида кенг тақсимланади. Метронидазол организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, жумладан сафрода, суяк, церебрал абсцесс, орқа мия суюқлиги, жигар, сўлак, уруғ суюқлиги ва қин ажралмаларида аниқланган бўлиб, у ерда қон плазмасидаги концентрациясига яқин концентрацияларига етади. У шунингдек йўлдош орқали хам ўтади ва она сутида зардобдаги концентрацияга эквивалент миқдорда аниқланади. Протеинлар билан боғланиши 20% дан камни ташкил этиб, тахминий тақсимланиш ҳажми 36 литрни ташкил қилади.

Биотрансформацияси

Метронидазол жигарда ён занжирларнинг оксидланиш ва глюкуронидларни ҳосил қилиш йўли билан метаболизмга учрайди. Унинг метаболитлари кислотали оксидланиш маҳсулотлари, гидроксил ҳосиласи ва глюкуронидни ўз ичига олади. Зардобдаги асосий метаболити – бу гидроксилланган метаболит, сийдикдаги асосий метаболити эса -кислотали метаболитидир.

Чиқарилиши

Модданинг тахминан 80% сийдик билан чиқарилади, улардан 10% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кам миқдори жигар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 6-10 соатни ташкил қилади.

Пациентларнинг махсус гуруҳларидаги характеристикаси

Буйрак етишмовчилиги препаратни чиқарилишини жуда оз даражада ушлаб қолади.

Жигарнинг оғир касалликларида плазма клиренсини ушланиб қолиши ва зардобдан ярим чиқарилиш даврини (30 соатгача) узайиши кузатилиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Метронидазолга сезгир анаэроб микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш (асосан анаэроб бактериялар томонидан чақирилган).

Препарат билан даволаш қуйидаги ҳолларда самарали:

  • марказий нерв тизимининг инфекциялари (менингит, бош мия абсцесси);
  • ўпка ва плевра инфекциялари (некрозловчи пневмония, аспирацион пневмония, ўпка абсцесси);
  • эндокардит;
  • меъда-ичак йўллари ва қорин бўшлиғи аъзоларининг абдоминал қисми инфекциялари, жумладан, перитонит, жигар абцесслари, йўғон ичак ёки тўғри ичакдаги операциялардан кейинги инфекцияларда, абдоминал ёки чаноқ соҳасининг йирингли шикастланишлари;
  • гинекологик инфекциялар (шу жумладан гистерэктомиядан ёки кесарев кесиш операциясидан кейинги эндометрит, туғруқ иситмаси, септик аборт);
  • ЛОР аъзолари ва оғиз бўшлиғи инфекциялари (Симановский-Плаут-Винсент ангинаси ҳам);
  • суяк ва бўғимлар инфекцияси (шу жумладан остеомиелит);
  • газли гангрена;
  • тромбофлебит билан кечувчи септицемиялар.

Аралаш анаэроб ва аэроб инфекцияларда аэроб инфекцияни даволаш учун Метронидазолга мувофиқ келадиган антибиотикни қўшимча равишда қўллаш керак.

Профилактика мақсадида қўллаш ҳар доим анаэроб инфекцияни ривожланиш хавфи юқори бўлган операцияларда (гинекологик ва интраабдоминал операцияларда) тавсия этилади.

Метронидазолни қўллаганда антимикроб препаратларни мувофиқ қўллаш юзасидан миллий ва халқаро тавсияларини ҳисобга олиш зарур.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозага пациентнинг даволашга бўлган индивидуал жавоби, унинг ёши ва тана вазни ва касалликнинг оғирлигига қараб тузатиш киритилади. Дозалаш юзасидан қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиш керак:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар:

Одатдаги доза ҳар 8 соатда 500 мг ни ташкил қилади. Тиббий кўрсатмалар бўлганда даволашни бошида бошланғич юклама доза тана вазнига 15 мг/кг ни буюриш мумкин.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар:

Ҳар 8 соатда бир кг тана вазнига 7-10 мг метронидазол, бу тана вазнига суткалик 20-30 мг метронидазол/кг га тўғри келади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Дозани камайтиришга зарурат йўқ, “Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаралсин.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Оғир жигар етишмовчилигида метронидазолнинг зардобдан ярим чиқарилиш даврини узайиши, плазма клиренсини эса тутилиши сабабли, бундай пациентларга дозани камайтириш тавсия этилади (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаралсин).

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги унинг самарадорлигига боғлиқ. Кўп ҳолларда етти кунлик курс етарли бўлади. Клиник кўрсатмалар бўлган ҳолларда даволашни давом эттириш мумкин (“Қўллаш хусусиятлари” бўлимига қаралсин).

Операциядан олдин ва кейинги инфекцияларнинг профилактикасида

Катталар ва 11 ёшдан ошган болалар

500 мг, юборишни операциядан тахминан 1 соат олдин тугатилади. Такрорий дозани 8 ва 16 соатдан кейин юборилади.

2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар

Тана вазнига 15 мг/кг, препаратни юборишни операциядан тахминан 1 соат олдин тўхтатилади, сўнгра тана вазнига 7,5 мг/кг дан 8 ва 16 соатлардан кейин такроран юборилади.

Юбориш усули

Вена ичига инфузиялар кўринишида қўлланилади.

1 флакон таркибидаги моддани вена ичига секин, яъни максимум 100 мл препарат камида 20 минут давомида, лекин одатда 1 соат давомида юбориш керак.

Юборишдан олдин метронидазолни инфузия учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, инфузия учун 5% ли глюкоза эритмаси каби эритмаларда суюлтириш мумкин.

Бир вақтда буюриладиган антибиотикларни алоҳида юбориш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари асосан юқори дозаларни узоқ вақт қўллаш билан боғлиқ. Кўпинча узоқ вақт қўлланилганда кўнгил айниши, таъм билиш хусусиятининг ўзгариши, нейропатия хавфи кузатилади.

Кейинги рўйхатда ножўя таъсирларни таърифлаш учун қуйидаги мезонлар қўлланилади: жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез: ≥1/100-<1/10; тез-тез эмас: ≥1/1000 <1/100; кам ҳолларда: ≥1/10000-<1/1000; жуда кам ҳолларда: <1/10000; номаълум: (мавжуд бўлган маълумотлардан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Инфекция ва инвазиялар

Кам ҳолларда:  Candida лар томонидан чақирилган генитал суперинфекциялар

Жуда кам ҳолларда: даволаш давомида ёки даволашдан кейин юз берувчи ва оғир персистенцияланувчи (авж олмайдиган) диарея кўринишида намоён бўлувчи сохта мембраноз колит. Шошилинч даволашнинг батафсил таърифи “Қўллашнинг ўзига хослиги” бўлимида келтирилган.

Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: Метронидазол билан даволаш вақтида тромбоцит ва лейкоцитлар сонини камайиши (лейкопения, гранулоцитопени ва тромбоцитопения) кузатилган.

Номаълум: агранулоцитоз, апластик анемия.

Узоқ вақт қўлланганида қон формуласини мунтазам назорат қилиб туриш шарт.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: енгил даражадан ўрта даражагача бўлган юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери реакциялари (“Тери ва тери ости тўқималарининг бузилиши” га қаранг), ангионевротик шиш ва медикаментоз иситма.

Жуда кам ҳолларда: оғир тизимли юқори сезувчанлик реакциялари: анафилактик шокка қадар авж олувчи анафилаксия; оғир тери рекациялари, “Тери ва тери ости тўқималарининг бузилиши” га қаранг. Оғир реакциялар шошилинч даволаш муолажасини талаб қилади.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик ёки уйқусизлик, тиришишлар,  парестезия кўринишида намоён бўлувчи периферик нейропатия, оғриқлар, қўл-оёқларда санчиқ ва оғирлик ҳисси, ўткир ости мияча синдроми (атаксия, дизартрия, юриш бузилиши, нистагм, тремор) юз бериши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: энцефалопатия, ўткир ости мияча синдроми (унинг симптомлари, масалан, атаксия, дизартрия, юришни бузилиши, нистагм, тремор бўлиши мумкин) юз бериши мумкин.

Тиришишлар ва периферик нейропатия белгилари пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кўришни бузилишлари

Тез-тез эмас: кўришни бузилиши, кўз олдида жисмларни иккиланиши, яқиндан кўришни кучайиши

Номаълум: окулогир криз (кам ҳолларда)

Юрак фаолиятини бузилишлари

Жуда кам ҳолларда: ЭКГ да Т тишчани текисланишига ўхшаган ўзгаришлар.

Меъда-ичак тизимидаги бузилишлар

Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диарея, глоссит ва стоматит, аччиқ таъмли кекириш, эпигастрал соҳада оғирликни ҳис этиш, иштаҳани йўқолиши, оғизда металл таъми, караш билан қопланган тил.

Номаълум: панкреатит (кам ҳолларда).

Гепатобилиар бузилишлар

Тез-тез эмас: жигар энзимлари ва билирубиннинг аномал қийматлари.

Жуда кам ҳолларда: гепатит, сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималарини бузилишлари

Тез-тез эмас: тери аллергик реакциялари, шу жумладан қичишиш, уртикар тошма, кўп шаклли эритема, пустулёз тошма.

Жуда кам ҳолларда: Стивенс-Джонсон синдроми (айрим хабарлар), токсик эпидермал некролиз (айрим хабарлар).

Охирги икки реакция шошилинч даволаш муолажасини талаб қилади.

Таянч ҳаракат аъзолари ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: артралгия, миалгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўлларидаги бузилишлар

Тез-тез эмас: сийдик рангини тўқлашиши (метронидазолнинг метаболитини ажралиб чиқиши натижасида).

Жуда кам ҳолларда: дизурия, цистит ва сийдикни тутиб тура олмаслик.

Юборилган жойда маҳаллий ва умумий бузилишлар:

Тез-тез: венага юборгандан сўнг венанинг таъсирланиши (тромбофлебитга қадар), пустулёз тошмалар.

Кам ҳолларда: ҳолсизлик

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Метронидазолга ёки бошқа нитроимидазол ҳосилаларига, ёки унинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, марказий нерв тизимини органик шикастланишлари, қон тизими касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь

Метронидазол билан даволаш даврида, кўнгил айниши, бош оғриғи (дисульфирамсимон таъсир) каби ножўя таъсирлари ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Амиодарон

Амиодарон ва метронидазолни бирга қўлланганида torsade de pointes ва QT  интервалини узайиши ҳақида хабар берилган. Амиодаронни метронидазол билан мажмуада қўлланганда ЭКГ да QT  интервалини мониторинг қилиб туриш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Амбулатор равишда даволанаётган беморларда torsade de pointes симптомини кўрсатувчи белгилар, бош айланиши, юрак уришининг тезлашиши ёки ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш маслаҳат берилади.

Барбитуратлар

Фенобарбитал метронидазолнинг жигардаги метаболизмини кучайтириши, унинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини 3 соатгача қисқартириши мумкин.

Бисульфан

Метронидазолни бир вақтда қўлланилиши бисульфаннинг плазмадаги концентрациясини сезиларли ошириши мумкин. Уларнинг ўзаро таъсири механизми таърифланмаган. Бисульфаннинг плазмадаги даражасини ошиши билан боғлиқ оғир заҳарланиш ва ўлим билан якунланишининг потенциал хавфи сабабли, уни метронидазол билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Карбамазепин

Метронидазол карбамазепиннинг метаболизмини сусайтириши ва бунинг натижасида метронидазолнинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин.

Циметидин

Циметидин билан бир вақтда қўлланганда кам ҳолларда метронидазолни чиқарилиши

камаяди ва бу мувофиқ равишда метронидазолнинг зардобдаги концентрациясини ошишига олиб келади.

Контрацептивлар

Баъзи антибиотиклар кам ҳолларда стероид конъюгатларни ичакда бактериал гидролизига таъсир қилиб, перорал контрацептивларнинг самарадорлигини камайтириши мумкин ва натижада конъюгацияга учрамаган стероидларни қайта сўрилиши камаяди, натижада плазмадаги фаол стероидлар даражаси пасаяди. Бу ғайри оддий ўзаро таъсир сафро орқали стероид конъюгатларининг юқори даражада ажралиши аниқланган аёлларда кузатилиши мумкин. Перорал контрацептивларнинг самарасизлигининг маълум ҳолатлари турли антибиотикларни, шу жумладан ампициллин, амоксициллин, тетрациклин, шунингдек метронидазолни қўлланиши билан боғлиқ бўлган.

Кумарин ҳосилалари

Метронидазолни бир вақтда қўлланиши кумарин ҳосилаларини антикоагулянт таъсирини кучайтириши ва жигарда дерадациясини пасайтириши туфайли қон кетиш хавфини ошириши мумкин. Антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.

Циклоспорин

Циклоспорин ва метронидазол билан бир вақтда даволанилганда, циклоспориннинг зардобдаги концетрациясини ошиш хавфи бор. Циклоспорин ва креатинин даражаларини тез-тез мониторинг қилиб туриш зарур.

Дисульфирам

Дисульфирамни бир вақтда қўлланилиши ҳушни чалкашиш ҳолатларини ёки ҳаттоки психотик реакцияларни ҳам чақириши мумкин. Бу препаратларнинг мажмуасига йўл қўймаслик керак.

Фторурацил

Бир вақтда қўлланганда метронидазол фторурацилнинг метаболизмини пасайтиради, яъни фторурацилнинг плазмадаги концентрацияси ошади.

Литий

Метронидазолни литий тузлари билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак, чунки метронидазол билан даволаш даврида литийнинг зардобдаги концентрацияларини ошиши кузатилган.

Микофенолят мофетил

Меъда-ичак микрофлорасини ўзгартирувчи моддалар (масалан, антибиотиклар) микофенол кислотаси препаратларининг оғиз орқали қабул қилингандаги биокираолишлигини пасайтириши мумкин. Инфекцияга қарши воситалар билан даволаш вақтида микофенол кислотасининг иммуносупрессив самараси пасайишини аниқлаш учун синчков клиник ва лаборатор мониторингни ўтказиш тавсия этилади.

Фенитоин

Бир вақтда қўлланганда метронидазол фенитоиннинг метаболизмини ингибиция қилади, яъни фенитоиннинг плазмадаги концентрацияси камаяди. Бошқа томондан, фенитоин билан бир вақтда қўлланганда метронидазолнинг самараси пасаяди.

Такролимус

Метронидазолни бир вақтда қўлланилиши қонда такролимуснинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Такролимуснинг жигардаги метаболизмини пасайиш механизмининг эҳтимоли CYP 3А4 ёрдамида юз беради. Қонда такролимус даражаларини ва буйрак фаолиятини тез-тез текшириш ва мувофиқ равишда, айниқса, такролимусни барқарор тартибда қабул қиладиган пациентларда метронидазол билан даволашни бекор қилиш бошланганидан кейин дозалашга тузатиш киритиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Тутқаноғи ва марказий нерв тизими (МНТ) томонидан тиришиш бўсағасини пасайиши билан кечувчи касалликлари билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан

буюрилади.

Оғир жигар шикастланишлари, гемопоэзни бузилиши (шу жумладан гранулоцитопенияси) бўлган пациентларга, метронидазолни фақат кутилаётган фойда юз бериши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Марказий ёки периферик нерв тизимининг фаол ёки сурункали оғир бузилишлари бўлган пациентларда, аҳволни ёмонлашиш хавфи туфайли, метронидазолни кутилаётган фойда потенциал хавфдан анча устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Олдин метронидазол билан даволанган беморларда конвульсив хуружлар ва периферик нейропатиялар аниқланган, охиргилар қўл-оёқларни увишиши ва парестезияси билан характерланган. Аномал неврологик ўзгаришларни пайдо бўлиши, даволашни давом эттириш учун хавф/фойда нисбатини зудлик билан бахолашни талаб этади.

Метронидазол билан даволашда юқори сезувчанликнинг оғир рекциялари (шу жумладан анафилактик шок) юз берган ҳолларда, зудлик билан даволашни тўхтатиш ва умумий шошилинч даволашни бошлаш керак.

Даволаш даврида ёки ундан кейинги ҳафталар давомида юз берувчи оғир персистенцияланувчи (авж олмайдиган) диарея сохта мембраноз колитни (кўп ҳолларда Clostridium difficile томонидан чақирилган) ривожланиши оқибатида юз бериши мумкин, “Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг. Бу антибиотик билан чақирилган ичак касаллиги бўлиб, ҳаётга хавф туғдириши мумкин ва шошилинч ўзига мос даволашни талаб этади. Перистальтикани сусайтирадиган препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Метронидазол ёки бошқа нитроимидазол сақловчи препаратларни 10 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Фақат айрим ҳолларда ўта зарур бўлган ҳолларда, даволашни мувофиқ клиник ва лаборатор мониторинг билан бирга олиб борган ҳолда узайтириш мумкин. Такрорий даволашни камдан кам ҳолларгача максимал чеклаш керак. Бу чекловларга қатъий амал қилиш лозим, чунки метронидазолнинг мутаген фаоллигини инкор этиб бўлмайди, шунингдек ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда маълум бир ўсма жараёнларини ривожланиш тезлигини ошиши аниқланган.

Метронидазол билан узоқ муддатли даволаш суяк кўмиги фаолиятини сусайиши билан кечиши мумкин, бу гемопоэзни бузилишига олиб келиши мумкин. Унинг кўринишлари “Ножўя таъсирлари” бўлимида келтирилган. Узоқ муддатли даволашда қон формуласини назорат қилиб туриш тавсия этилади. Бу дори воситаси  100 мл да 14 ммоль (еки 322 мг) натрий сақлайди, натрий миқдори назорат қилинувчи парҳезга амал қилувчи пациентлар буни ҳисобга олишлари зарур.

Лаборатор кўрсаткичларга таъсири

Метронидазол аспартатаминотрансфераза, аланинотрансфераза, лактатдегидрогеназа, триглицеридлар, глюкозатексокиназлар энзиматор–спектрофотометрик усулда аниқланишига таъсир қилиб, унинг кўрсаткичларини пасайтириши мумкин (эҳтимол нолгача тушириши мумкин).

Никотинамидадениндинуклеотид (NADH) аниқланадиган тўлқин узунлигида, метронидазол тўлқинни юқори ютиш кўрсаткичларига эга. Шу сабабли қайта тикланган NADH камайишининг охирги нуқтасига асосланган, доимий оқим усули билан NADH аниқланганда, метронидазол жигар энзимларининг концентрациясини ошишини ниқоблаши мумкин. Жигар энзимларининг ўзгача паст концентрациялари, нол қийматлари аниқланиши мумкин.

Метронидазол- фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ишлатилмаган қолдиғини йўқ қилиш керак.

Препаратни 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин.

Суюлтириш жараёнида одатдаги асептика қоидаларига риоя қилиш керак.

Эритмани, агар у тиниқ бўлсагина, контейнер ёки қобиғида шикастланиш белгилари бўлмасагина қўллаш мумкин.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш.

Ҳомиладорлик

Метронидазолни ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги етарлича ўрганилмаган. Хусусан, уни қўллаш тўғрисида бир-бирига зид хабарлар бор. Баъзи тадқиқотларда ривожланиш нуқсонлари сони ошганлиги аниқланди. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самараси аниқланмади.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида метронидазолни фақат ҳаётга хавф туғдирувчи оғир инфекцияларда, бошқа хавфсизроқ муқобил даволаш усули бўлмаган ҳолларда қўллаш мумкин, II ва III уч ойликларида метронидазолни, фақат кутилаётган фойда юз бериши мумкин бўлган хавфдан яққол устун бўлсагина инфекцияларни даволаш учун қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида қўллаш

Метронидазол она сутига экскреция қилиниши туфайли, даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат бекор қилинганидан кейин фақат 2-3 кун ўтгач эмизишни қайта бошлаш мумкин, чунки метронидазол узайган ярим чиқарилиш даврига эга.

Болалар. Метронидазолни 2 ёшдан ошган болаларга кўрсатмаларга мувофиқ қўллаш мумкин.

Автотранспорт ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Тавсия этилган дозаларга риоя қилган ҳолда ҳам, Метронидазол автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш тезлигига таъсир қилиб, уларни бошқаришни ёмонлаштириши мумкин. Бу таъсирлар кўпроқ даволашни бошида учрайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Доза ошириб юборилганида юқорида таърифланган ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш

Метронидазолнинг дозасини кучли ошириб юборган ҳолларда специфик даволаш чоралари ёки қўллаш мумкин бўлган антидоти йўқ. Зарурат бўлганида метронидазолни гемодиализ йўли билан самарали чиқариш мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл дан шиша бутилкаларда ёки полимер контейнерларда

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: