Skip to main content

Лактобер

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКТОБЕР

LACTOBER

 

Препаратнинг савдо номи: Лактобер

Таъсир этувчи модда (ХПН): лактулоза

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Сиропнинг ҳар бир чой қошиғи (5 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лактулоза – 6,6 мг

Таърифи: Тиниқ, ёпишқоқ, рангсиз ёки оч-жигарранг-сариқ рангли, сувда эрувчан суюқлик. Иситилганда йўқ бўлувчи кристаллар пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситалари.

АТХ коди: A06AD11

Фармакологик хусусиятлари

Гиперосматик сурги таъсирини кўрсатади, ичакнинг перистальтикасини рағбатлантиради, фосфатлар ва Са+ нинг сўрилишини яхшилайди, аммоний ионларининг чиқарилишига ёрдам беради. Лактулоза йўғон ичакнинг флораси томонидан қуйимолекуляр органик кислоталарга парчаланади, бу рН нинг пасайишига ва осмотик босимни ошишига ва бунинг оқибатида ичакнинг ичидагисининг ҳажмини ошишига олиб келади. Кўрсатилган самаралар ичакнинг перистальтикасини рағбатлантиради ва аҳлатнинг консистенциясига таъсир қилади. Қабзият йўқолади ва йўғон ичакнинг бўшашини физиологик ритми тикланади. Жигар энцефалопатияси ёки жигар (пре)комасида препаратнинг самарасини намоён бўлишига ацидофил бактерияларнинг миқдорини ошиши ёрдамида протеолитик бактерияларни бостирилиши; йўғон ичакнинг ичидагисини оксидланиши ҳисобига аммиакнинг ион шаклига ўтиши; йўғон ичакда рНни пасайиши ва осмотик самара оқибатида ичакнинг бўшаши; шунингдек бактерияларда оқсил синтези учун аммиакни утилизация қилувчи бактерияларни рағбатлантириш йўли билан азот сақловчи заҳарли моддаларнинг камайиши қўшилади. Ичакда сальмонеллаларнинг ўсишини ингибиция қилади, бактериаларнинг чиқарилиш даврини қисқартиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши паст. Сўрилмай, йўғон ичаккача боради, у ерда ичак флораси томонидан парчаланади. 45-70 мл дозаларда тўлиқ метаболизмга учрайди, юқорироқ дозаларда ўзгармаган ҳолда қисман чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Сурункали қабзиятлар;
  • ичакнинг ишини яхшилаш учун;
  • жигар касалликлари ва параплегия, анал тешиги ёриқлари ва бавосил билан боғлиқ бўлган қабзиятлар;
  • жигарнинг сурункали касалликлари (цирроз);
  • гипераммониемия;
  • портал тизимнинг фаолияти бузилганидаги энцефалопатия;
  • гепатитдаги прекома;
  • сальмонеллезни даволашда антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган дисбактериоз;
  • E. Coli билан инфекцияланганда олдини олувчи сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

ГуруҳларБошланғич суткалик дозаУзоқ муддатли даволаш (суткалик доза)
Катталар15-30 мл10-15 мл
Болалар (14 ёш)5-15 мл5-10 мл
Чақалоқлар ва болалар5-15 мл5 мл

Жигар циррози:

Бошланғич доза – 30-45 мл ҳар 1-2 соатда исталган сурги самарасига эришилгунича.

Тутиб турувчи доза – 30-45 мл дан кунига 3-4 марта.

Ичак флорасининг дисфункцияси:

Кунига 5 мл болаларда лактобактерияларнинг ўсишини рағбатлантиради.

Антибиотиклар узоқ вақт қабул қилинганидаги флоранинг интестинал шикастланишида катталарга кунига 15-30 мл дан ва болаларга кунига 5-10 мл буюриш керак.

Ножўя таъсирлари

Даволашнинг биринчи кунлари метеоризм (3 кунгача) кузатилиши мумкин.

Буни препаратнинг дозаси камайтириш ёки суткалик дозани бир неча қабул учун кичик порцияларга бўлиш билан осон бартараф қилиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Глюкоза, лактозани ўзлаштираолмаслик ва ичак тутилишига гумон бўлганда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лактулозанинг йўғон ичакнинг рНни пасайтиришдан иборат таъсир механизми туфайли, ажралиб чиқиши йўғон ичакнинг рНига боғлиқ бўлган дори воситалари (5-аминосалицил кислотаси препаратлари каби) фаолсизлантирилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган. Жуда юқори дозалар ишлатилганида қоринда оғриқ ва диарея аниқланиши мумкин. Бундай ҳолда дозани камайтириш ёки препарат қабулини тўхтатиш етарли бўлади.

Чиқарилиш шакли

Зич, ўтказмайдиган қопқоқли, қаҳрабо рангли флакон, илова-йўриқномаси ва ўлчов қошиғи билан картон қутида. Ҳажми 120 мл.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: