Skip to main content

Кобавит

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОБАВИТ

COBAVITUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кобавит

Таъсир этувчи модда: Кобавит–кобальтнинг глутамин кислотаси ва витамин U билан комплекс бирикмасидир.

Чиқарилиш шакли: Таблеткалар 0,005 г ва 0,01 г дан блистерларда ва флаконларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротекторлар, Эритропоэзни рағбатлантирувчи воситалар, Ярага қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Кобавитнинг юқори даражали клиник самараси бир вақтда унинг таркибий қисмларининг хусусиятлари, шунингдек уларининг эндоген фаоллигини сезиларли ортирадиган ягона таркиб – биокомплексга бирикканлиги билан белгиланади.

Кобавитнинг таркибига структура шакллантирувчи элемент сифатида киритилган кобальт хаётий зарурий микроэлемент бўлиб, организмда ўта муӽим ролни бажаради. У оқсил, ёғ ва карбон сувлар аламашинувига ижобий таъсир қилади, организмда А, С ва К витаминлари, шунингдек В гурухи витаминларининг тўпланишига ёрдам беради, никотин кислотаси, пиридоксин ва НАД синтезини кучайтиради. Кобальтнинг таъсирида антиоксидант тизимининг ферментлари фаоллашади, асосий алмашинув кучаяди, тўқима нафаси яхшиланади. Кобальт қон ӽосил қилиш жараёнинг муҳим омилидир. Унинг таъсирида минерал алмашинуви яхшиланади, шу жумладан темир, кальций ва фосфорнинг ўзлаштирилиши ӽам.

Кобавитнинг таркибига кирувчи витамин U трансметилланиш, трансульфатланиш, трансаминланиш каби муҳим биокимёвий жараёнларда фаол иштирок этиши орқали метаболик жараёнларда етакчи омил вазифасини бажаради. Детоксикасион, регенерацияловчи, антиоксидант хоссаларига эга. Трансметилланиш жараёнларида иштирок этиб ӽужайра мембранасининг фосфолипидлари, нейротрансмиттерлар, нуклеин кислоталари, оқсиллар, гормонлар ва бошқалар синтези учун зарур бўлган метил гурухларининг донори вазифасини бажаради. Шунингдек радикаллар ва қатор экзо- ва эндоген табиатли токсик бирикмаларни метиллаш орқали уларни захарли бўлмаган шаклларга айлантиради.

Витамин U таъсирида гепатоцитлардаги эндоген фосфатидилхолиннинг синтезини нормаллашиш, мембраналарнинг регенерациясини тикланишга, уларнинг оқувчанлигини ва қутбланишини ошишига ёрдам беради, ва шу билан гепатоцитларнинг мембраналари фаолиятни ўт-сафро кислоталарининг транспорт тизимларини таклайди, ва ўт-сафро кислоталарнинг ўт-сафро чиқариш тизимига ажралиб чиқишига ёрдам беради, конъюгацияланиш жараёнларини фаоллаштириши орқали гепатоцитлардаги ўт-сафро кислоталарининг токсиклигини камайтиради. Витамин U липотроп таъсирга эга, шунинг учун жигарнинг ёғли дистрофиясини олдини олади. 

Витамин U нинг меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигидаги аӽамиятли хусусиятлардан бири, гистаминнинг метилланиши орқали намоён бўлувчи антигистамин хусусиятидир. Натижада меъда ширасининг секрециясини бошқарув жараёнлари нормаллашади, оғриқ синдроми йўқолади ва тикланиш жараёнларининг тезлашиши юз беради. Бундан ташқари, витамин U меъданинг кислота хосил қилиш фаолиятига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади: пасайган кислоталик ошади, ошгани эса– пасаяди.

6-yillik-qizil-jenshen

Кобавит таркибига кирувчи глутамин кислотасининг асосий фаолиятларидан бири унинг азот алмашинуви жараёнларидаги иштироки ҳисобланади. У аммиакнинг зарарсизлантирилиши ва буйраклар орқали чиқарилишига ёрдам беради. Аммиакнинг боғланиши ва зарарсизлантирилиши МНТ нормал фаолиятида, шу жумладан энцефалопатияни олдини олишда ёки уни йўқолишида муҳим рол ўйнайди.

Глутамин кислотаси ацетилхолин синтезига, калий ионларининг ташилишига ёрдам беради, бош миянинг оқ ва кулранг моддаларидаги оқсил ва карбон сувлар алмашинувида иштирок қилади, бош мия фаолитини энергия билан таъминланишида, фолат кислотасини (птероилглутамин кислотаси) биосинтезида муҳим рол ўйнайди. Мия тўқимасинингхужайраларида амалга ошувчи ва АТФ кўринишида тўпланувчи энергияни чиқарилиши билан кечувчи оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди, нейромедиатор вазифасини бажаради.

Кобавит юқори даражадаги гепатопротектив, антианемик ва меъда-ичак яраларига қарши фаолликка эга.

Препаратнинг таъсири остида жигарнинг антитоксик фаолияти ва тўқималарнинг, шу жумладан жигар паренхимасининг регенератор потенциали аҳамиятли ошади, жигар ферментларининг (АлАТ ва АсАТ), холестаз маркерларининг (ишқорий фосфатаза, γ-глутамилтрансфераза) фаоллиги пасаяди. Кобавит қон зардобидаги билирубиннинг миқдорини жадал камайтиради, жигарнинг ўт-сафро ҳосил қилиши ва ўт-сафро чиқариш фаолиятини тиклайди. Антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи фаолликларга эга.

Препарат кўпчилик ҳолларда HBsAg титрини, тез пасайишига хатто уни бутунлай йўқолишигача ёрдам беради.

Кобавит турли этиологияли ва турли оғирлик даражасидаги анемияларни даволашда юқори  антианемик самара кўрсатади. Озуқа маҳсулотлари таркибидаги ва темир сақловчи препаратлар таркибидаги темирнинг ичакда ўзлаштирилишини кучайтиради. Темирни гемоглобиннинг таркибига самарали киришига ёрдам беради, эритроцитларнинг етилишини ва уларни айланиб юрувчи қонга тушишини тезлаштиради, суяк кумиги фаолиятини фаоллаштиради.

Препарат меъда-ичак йўлларининг яра касаллигида гастродуоденал соҳанинг шилиқ қаватига индуктив, антиоксидант ва цитопротектив таъсир кўрсатади. Унинг таъсири остида шиллиқ тўқимасида қаватида эримайдиган гликопротеинларнинг синтези кучаяди, шиллиқ тўсиғининг қовушқоқ-элластик хусусиятлари жадал тикланади, касалликнинг клиник белгиларини йўқолиш ва яраларнинг чандиқланиш муддатлари қисқаради. Препарат монооксигенази тизимининг ферментларига индуктив таъсир кўрсатади, антиоксидант ферментларининг фаоллигини ошириш йўли билан намоён бўлувчи антиоксидант таъсирга эга. Унинг таъсири остида шиллиқ қавати рух, кобальт ва селеннинг миқдори ошади, темирнинг миқдори эса (ЛПО жараёни активатори) камаяди. 

Кобавит шунингдек иммуномодулловчи таъсирга ҳам эга. Унинг таъсири остида қисқа муддатларда астенизация белгилари (тез толиқиш, кўп терлаш ва х.к.) ўтиб кетади.

 

Қўлланилиши

Гепатопротектор восита сифатида турли генезли ўткир ва сурункали гепатитларда (шу жумладан вирусли, реактив), жигар циррозида; постгепатит гепатомегалияда,  ҳомиладорликдаги гепатопатияда, хамда турли гепатотоксик препаратлар билан боғлиқ бўлган гепатитларда, жигарнинг турли этиологияли токсик шикастланишларида, шу жумладан алкоголли дорили (антибиотиклар, ўсмага, туберкулёзга ва вирусларга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, перорал контрацептивлар ва бошқаларни қўллаш оқибатидаги); сурункали HBs-антиген ташувчанликда ҳам қўлланади.

Антианемик восита сифатида темир етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган (гипохром анемияда, хомиладорлар ва эмизувчи оналар анемиясида, болалардаги алиментар табиатли анемияда) витамин В12 танқислиги билан боғлиқ бўлган анемияда, аралаш генезли анемияда, токсик моддалар ва дори препаратлари чақирган гипопластик ва постгеморрагик анемияларда қўлланади.

Цитопротектор ва яраларнинг битиш муддатларини тезлаштирувчи препарат сифатида меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида қўлланади. Препарат шунингдек гастродуоденал яралари бўлган беморларда турли оператив аралашувлардан кейинги узоқ муддатларда пайдо бўладиган асоратларни даволашда ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатдан 1,5-2 соат олдин қабул қилинади.

Гепатити бўлган катта ёшли беморлар учун 0,01 г ли таблеткалар, болаларга – 0,005 г ли таблеткалар тавсия этилади.

Вирусли гепатитларда препаратни қуйидаги схема бўйича қўллаш керак:

 

Гепатитнинг туриАсосий даволашТутиб турувчи даволаш
Гепатитнинг ўткир шаклиБиринчи 10 кун давомида кунига 2 таблеткадан 2 марта, кейинчалик 1 таблеткадан 2 марта 15 кун давомида Кунига 1 таблеткадан 10-15 кун давомида
Узоқ давом этувчи вирусли гепатитКунига 2 таблеткадан 2 марта 20-25 кун давомида Шарт эмас
Сурункали персистирловчи гепатитКунига 1 таблеткадан 2 марта 20-25 кун давомида кунига 1 таблеткадан 1 марта 1,5-2 ой давомида
Сурункали фаол гепатит(СФГ) ва жигар циррозиКунига 2 таблеткадан 2 марта 20-25 кун давомида 1 таблеткадан кунига 2 марта 1,5-2 ой давомида 

 

HBs-антигенини ташувчилик ҳолида даволаш курси (кунига 1 таблеткадан 2 марта) то HBs-антиген титри йўқолгунча давом этади, аммо даволаш муддати 2 ойдан ошмаслиги керак. HBs-антигенинг титри камайган, аммо бутунлай йўқолмаган ҳолларда препаратни қўллашни қўшимча даволаш курсларини буюриш орқали давом эттириш мумкин. Курслар орасидаги муддат – бир ой.

Турли этиологияли анемияларда препаратни, касалликнинг оғирлик даражасига қараб, қуйидаги схема бўйича қўллаш тавсия этилади:

 

Янги туғилган чақалоклар ва гўдаклар анемияси таблеткалар 0,005 г дан кунига 2 марта 10-20 кун давомида 
Енгил даражали анемиялартаблеткалар 0,005 г дан кунига 3 марта 20-25 кун давомида 
Ўртача ва оғир даражали анемиялартаблеткалар 0,01 г дан кунига 3 марта 15-20 кун давомида 

 

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини консерватив даволашда, шунингдек гастродуаденал соха яра касаллигидаги оператив аралашувлардан кейин препаратни қуйидаги схема бўйича қўллаш керак: таблеткалар 0,01 г дан кунига 2 марта 20-25 кун давомида.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат яхши ўзлаштирилади. Қандай бўлмасин ножўя самаралари аниқланмаган. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Гўдаклар анемиясида препаратни оз миқдордаги қайнаган илиқ сувда эритилади ва она сути билан бирга берилади.

Енгил даражали анемияларда препарат монодаволаш препарати сифатида, оғирроқ анемияларда, катталарда уни темир препаратлари билан бирга ишлатиш мумкин. 

Препарат базис даволашда қўлланадиган барча препаратлар билан яхши уйғунлашади. Аммо гепатитларда кобавит қўлланганида бошқа вирусларга қарши препаратларни ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. 

Препартни вирусли гепатитнинг ўткир шаклларида қўллаш касалликнинг сурункали шаклларини ривожланиши, сурункали шаклларида эса патологик жараёнини кейинчалик янада кучайишини, шу жумладан жигар циррозининг ривожланишини олдини олади.

Гастродуоденал ярали беморларда турли оператив аралашувлардан кейин қўллаш, узоқ муддатдан сўнг пайдо бўладиган асоратларни олдини олади. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365