Skip to main content

Клотримазол крем

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

CLOTRIMAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): клотримазол (сlotrimazole)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем.

Таркиби

Сиртга қўллаш учун ҳар бир грамм крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: цитеарет–12, цитеарет–20, суюқ парафин, цетостеарил спирти, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, диметикон, тозаланган сув, этанол 96%.

Таърифи: бир хил, текис оқ рангли, хидсиз крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита

АТХ коди: D01AC01.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

КЛОТРИМАЗОЛ – фаол модда сифатида имидазол ҳосиласи – клотримазол сақловчи сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Таъсир механизми замбуруғлар хужайра мембранасини қуриш учун зарур бўлган эргостерол синтезининг тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилиши ва кейинчалик хужайранинг лизисига олиб келади. Шунингдек, лизосомаларнинг фосфолипид қобиғининг ўтказувчанлигини ошишини, цитоплазманинг вакуолизациясини, рибосомаларнинг миқдорини камайишини чақиради. Антибактериал трихомонацид таъсирига эга.

КЛОТРИМАЗОЛ Epidermophyton floccosum, Histoplasma capsulatum, Paracoccidioides brasiliensis, Trichophyton mentagrophytes ва T. rubrum, Microsporum canis, Candida spp., Malassezia spp., Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Sporothrix schenckii замбуруғларига нисбатан фаол. Шунингдек граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам фаол ва Leishmania spp. га нисбатан бироз протозойларга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

КЛОТРИМАЗОЛ юқори сингиб ўтувчи хусусиятга эга. Сиртга қўлланилганида препаратни эпидермиснинг пастки қатламларидаги концентрацияси, КЛОТРИМАЗОЛни дерматофитлар учун in vitro шароитида аниқланган минимал бостирувчи концентрациясига нисбатан анча юқоридир. КЛОТРИМАЗОЛнинг фақат кам миқдоригина айланаётган қон оқимида аниқланади.

КЛОТРИМАЗОЛ жигарда фаол бщлмаган метаболитларининг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

КЛОТРИМАЗОЛга сезгир бўлган (шу жумладан дерматофитлар, юзаки микозлар) қўзғатувчилар томонидан чақирилган терининг замбуруғли касалликларида ыщлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун КЛОТРИМАЗОЛ терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб қўйилади ва яхшилаб ишқаланади: суткада 2-3 марта қўлланади. Кафт ўлчамидаги юза майдонига ҳисоблаганда бир марталик дозаси крем учун – 5 мм узунликдаги устунчани ташкил қилади.

Даволанишни субъектив симптомлар йўқолганидан сўнг яна 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади. Дерматомикозларда даволанишнинг умумий давомийлиги – 3-4 ҳафта; кепаксимон темираткида – 1-3 ҳафта. Агар даволаш бошланганидан кейин 4 ҳафта давомида ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, унда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – эшакеми, шиш, тошма, эритема, ачишиш, қичишиш, таъсирланиш, кепакланиш, препарат қўлланган жойда юзаки ёриқлар; контакт дерматит кузатиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни клотримазолга ва унинг компонентларга юқори сезувчанликда, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

КЛОТРИМАЗОЛнинг кремини 2 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

КЛОТРИМАЗОЛ билан бир вақтда қўлланганида бошқа замбуруғларга қарши препаратларнинг самараси пасаяди.

р–гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда КЛОТРИМАЗОЛнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Дексаметазон юқори дозаларда КЛОТРИМАЗОЛнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўз соҳасидаги терига суртиш тавсия этилмайди.

Агар тери касаллигининг симптомлари 4 ҳафта давомида йўқотилмаса, қўйилган ташхисни тўғрилигини аниқлаш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг II ва  III уч ойликларида препаратни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги шифокор маслаҳатидан сўнг шахсий ҳал қилиниши керак.

Лактация даврида препаратни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни бевосита сут безига қўйиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг сўрилишини пастлиги туфайли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 1% ли крем 15 г дан алюмин тубаларда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365