Skip to main content

Калий оротат

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛИЙ ОРОТАТ

KALII OROTATIS

Препаратнинг савдо номи: Калий оротат

Таъсир этувчи модда (ХПН): калий оротат

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

фаол модда: калий оротат

ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), тозаланган натрий-карбоксиметилцеллюлозаси (натрий кармеллозаси), картошка крахмали, аэросил (кремний окисиди) стеарин кислотаси или кальций стеарати.

Таърифи: оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи воситалар.

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик хусусиятлари

Анаболик таъсир кўрсатади ва регенерация жараёнларини рағбатлантирилишига ёрдам беради. Оқсил молекулаларининг ҳосил бўлишида қатнашувчи нуклеин кислоталарининг таркибига кирувчи пиримидин нуклеотидларининг синтезини таъминлайди. Шу сабабли оротат кислотаси ва унинг тузлари модда алмашинув жараёнларининг умумий рағбатлантирувчилари сифатида оқсил алмашинувининг бузилишиларида қўлланади.

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали интоксикациялар чақирган жигар касалликлари, (асцит билан бўлган жигар циррозидан ташқари), миокарднинг дистрофияси, болалардаги алиментар ва алиментар – инфекцион дистрофия, зўрайиб бораётган мушак дистрофияси , жисмоний  юкламалар.

Препаратни баъзида аритмияларда (айниқса экстрасистолияда ва липиловчи аритмияларда) ишлатилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни ичга, овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин қабул қилинади. Катталар учун дозаси кунига 500 мг дан – 1500 мг гача (250 мг – 500 мг дан кунига 2-3 марта). Даволаш курси 20–40 кун, айрим ҳолларда ундан давомлироқ. Зарурати бўлганида даволаш курси 1 ойлик танаффусдан кейин такрорланади. Алоҳида ҳолларда препаратни самардорлиги ва ўзлаштиришига қараб суткалик дозани катталар учун 3000 мг гача ошириш мумкин.

Болаларга (алиментар ва алиментар-инфекцион дистрофияда, анемияларда) – суткада 10–20 мг/кг дан (2-3 қабулга). Даволаш курси 3-5 кун.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда препарат бекор қилингандан кейин тез ўтувчи аллергик реакциялар (зарурати бўлганида гистаминга қарши препаратлар буюрилади) ва диспептик ҳолатлар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Асцит билан бўлган жигар циррози, нефроуролитиаз, буйрак етишмовчилиги, препаратга юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик ва лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир, терациклин, натрий хлоридининг ўзлаштирилишини қийинлаштиради (дори воситасини қабуллари орасидаги интервал – камида 2 – 3 соат). Перорал  контрацептивлар, диуретиклар, миорелаксантлар, инсулин препаратларининг самарасини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

500 мг дан таблеткаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: