Skip to main content

Артикаин ИНИБСА

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТИКАИН ИНИБСА

ARTICAIN INIBSA

Препаратнинг савдо номи: Артикаин ИНИБСА

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): артикаин. эпинефрин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар                                   40 мг/мл+0,010 мг/мл*      40 мг/мл+0,005 мг/мл**

артикаин гидрохлориди                           40 мг                                   40 мг

эпинефрин гидротартрати

(эпинефринга қайта ҳисобланганда)        0,010 мг                             0,005 мг

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, лимон кислотаси, натрий метабисульфити, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув 1 мл гача.

* эритмадаги эпинефриннинг миқдорига тўғри келади 1:100000

** эритмадаги эпинефриннинг миқдорига тўғри келади 1:200000

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: механик қўшимчаларсиз, тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаси + альфа- ва бета-адреномиметик.

АТХ коди N01ВВ58

Фармакологик хусусиятлари

Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препаратдир. Артикаин – тиофенлар гуруҳига мансуб амид тури маҳаллий анестетикдир. Эпинефрин – қон томирларини торайтирувчи восита. Артикаин ИНИБСА маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, анальгетик самарага эга. Препаратнинг таъсири тез ривожланади – 1-3 минутдан кейин. Анестезиянинг давомийлиги 45 минутдан кам бўлмаган вақтни ташкил қилади. Препарат тўқималарни яхши ўзлаштириши ва қон томирларини минимал торайтирувчи таъсири билан характерланади. Препаратнинг таркибида эпинефриннинг миқдори кам бўлганлиги сабабли, унинг юрак-қон томир тизимига таъсири кам: артериал қон босимини ошиши ва юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши деярли аниқланмайди.

Фармакокинетикаси

Артикаин оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати остига юборилганида юқори диффузион хусусиятга эга. Оқсиллар билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Фаол моддалар минимал даражада йўлдош тўсиғидан ўтади, деярли кўкрак сути билан чиқмайди. Ярим чиқарилиш даври 25 минутни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Стоматологияда инфильтрацион ва ўтказувчан анестезия (айниқса ёндош оғир соматик касалликлари бўлган беморларда), шу жумладан қўйидаги муолажаларни ўтказишда қўлланади:

  • бир ёки бир нечта тишларни асоратсиз олиш;
  • кариоз бўшлиқларни тозалаш ва тишларни протез учун тайёрлаш.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Юқори жағдаги тишларни асоратсиз олиб ташлашда яллиғланиш бўлмаган ҳолларда
1,8 мл препарат юқори жағнинг вестибуляр томонидаги шиллиқ қавати остига ўтиш бурма соҳасига юборилади (ҳар бир тишга). Баъзи ҳолатларда тўлиқ оғриқсизлантириш учун қўшимча 1 мл дан 1,8 мл гача препарат керак бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда оғриқли танглай томондан инъекция қилишнинг ҳожати бўлмайди. Танглайни кесиш ёки тикиш керак бўлганда 0,1 мл дозада танглай депо-инъекция етарлидир. Ёнма-ён жойлашган тишларни бир йўла олиб ташлашда инъекциялар сонини камайтириш мумкин. Пастки жағнинг кичик чайнов тишларини олишда, яллиғланиш бўлмаган ҳолларда пастки жағ анестезиясини қилмаса ҳам бўлади, чунки бир тишга 1,8 мл бўлган инфильтрацион анестезия етарлидир. Агар бу йўл билан керакли натижага эришилмаса, қўшимча пастки жағнинг вестибуляр томонидаги шиллиқ қавати остига ўтиш бурмаси соҳасига 1-1,8 мл препарат юборилади. Агар бу йўллар билан тўлиқ анестезияга эришилмаса, пастки жағ нервининг блокадасини ўтказиш керак. Тиш бўшлиғини тайёрлашда, ёки ҳар қандай тишни коронкага тайёрлашда пастки жағ тишларидан ташқари, ҳар бир тиш учун 0,5 мл дан 1,8 мл гача вестибуляр томонидан инфильтрацион анестезия қилинади. Аниқ миқдори анестезиянинг чуқурлиги ва давомийлигига боғлиқ бўлади. Бир даволаш муолажаси давомида катталар учун 1 кг тана вазнига 7 мг артикаинни юбориш мумкин. Муолажаларни бажариш учун анестезиянинг давомийлиги 30-45 минутни ташкил қилади.

Болаларга ёши, тана оғирлиги ва анестезия усулига қараб препаратнинг миқдори аниқланади. 4 ёшдан кичик бўлган болаларда препарат ишлатилмайди. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун юбориладиган препаратнинг дозаси бир кг тана вазнига 5 мг дан кўп бўлмаган артикаин миқдорида белгиланади.

Тана вазни 20 кг дан 30 кг гача бўлган болаларга препаратнинг тавсия қилинадиган  дозаси 0,25 мл дан 1 мл гача (картриджнинг 1/6 дан ½ гачаси). Препаратнинг максимал бир марталик дозаси 1,5 мл дан ошмаслиги керак. Суткалик доза 2,5 мл дан ошмаслиги керак.

Тана вазни 30 кг дан 45 кг гача бўлган болаларга препаратнинг тавсия қилинадиган дозаси 0,5 мл дан 2 мл гача (картриджнинг 1/3 дан 1 гачаси). Препаратнинг максимал бир марталик дозаси 2 мл дан ошмаслиги керак. Суткалик доза 5 мл дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, лекин қуйидаги самаралар ривожланиши мумкин:

Марказий нерв тизими томонидан: қўлланган дозага боғлиқ бўлган онгни, хушни йўқотишгача бузилиш ҳоллари; нафасни, уни тўхташигача бузилиши ҳоллари таърифланган; мушакларни тремори, мушакларни баъзида тиришишларгача авж олувчи ихтиёрсиз тортишиши, кўнгил айниши, қусиш.

Кўриш аъзолари томонидан: камдан-кам ҳолларда – кўришни хиралашиши, ўткинчи кўрлик, диплопия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: гемодинамиканинг ўртача ифодаланган артериал босимни пасайиши, тахикардия ёки брадикардия, юрак-қон томир фаолиятини сусайиши билан намоён бўладиган бузилиши, бу жуда яққол намоён бўлганида коллапс ва юракни тўхташига олиб мумкин, бу пациент ҳаётига хавф туғдиради.

Аллергик реакциялар: инъекция қилинган жойда шиш ёки яллиғланиш, бошқа соҳаларда – терини қизариши, қичишиш, конъюнктивит, ринит, турли даражадаги яққолликка эга ангионевротик шиш (шу жумладан юқори ва/ёки пастки лабни, ва/ёки лунжларни шиши, ютишни қийинлашиши билан кечувчи товуш ёриғларини шиши, эшакеми, нафасни қийинлашиши). Барча бу ҳолатлар анафилактик шокни ривожланишигача авж олиши мумкин.

Маҳаллий реакциялар: инъекция жойида шиш ёки яллиғланиш.

Бошқалар: кўпинча эҳтимол, препаратнинг таркибида эпинефрин борлиги билан боғлиқ бўлган, бош оғриғи кузатилади. Эпинефрин билан боғлиқ бошқа ножўя кўринишлар (тахикардия, аритмия, артериал босимни ошиши) жуда кам учрайди. Жуда кам учрайдиган тасодифан қон томир ичига инъекция юбориш жойида, баъзида тўқима некрозигача авж олувчи ишемик соҳаларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Нервнинг (фалаж ривожлангунича шикастланиши) фақат инъекция техникаси бузилганида юз беради.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Артикаинга, эпинефринга, сульфитларга, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • пароксизмал тахикардия ва бошқа тахиаритмиялар;
  • сульфитларга юқори сезувчанликдаги бронхиал астма;
  • ёпиқ бурчакли глаукома, носелектив бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;
  • жигар етишмовлигининг оғир шакли (порфирия);
  • гипертиреоз;
  • МАО ингибиторлари ёки трициклик антидепрессантларни қўллаш билан даволанаётган пациентлар;
  • В12 тансиқлиги анемияси, метгемоглобинемия, гипоксия, сульфит гуруҳини ўзлаштиролмаслик (айниқса бронхиал астмада) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Холинэстераза танқислиги, жигар етишмовлиги, қандли диабет, артериал гипертензия, ёш болаларда (4 ёшгача – самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Адреналин тури симпатомиметик аминларнинг гипертензив самараси трициклик антидепрессантлар ва моноаминооксидаза ингибиторлари томонидан кучайтирилиши мумкин. Бундай турдаги ўзаро таъсир эпинефрин ва норадреналин учун, улар вазоконстрикторлар сифатида мувофиқ 1:25000 ва 1:80000 концентрацияларда ишлатилганида хавфлидир.

Препаратни носелектив бета-адреноблокаторлар билан даволаш фонида буюриш мумкин эмас, чунки бундай ҳолларда гипертоник криз ва яққол брадикардияни ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Махсус кўрсатмалар

Артикаин сульфитлар сақлайди, улар анафилактик реакцияларни кучайтириши мумкин. Сульфитларга юқори сезувчанлик бронхиал астмаси бўлган беморларда кўпроқ кузатилади. Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас, қон томир ичига инъекцияга йўл қўймаслик учун аспирация синамасини ўтказиш керак. Очилган картриджларни бошқа беморлар учун ишлатиш мумкин эмас. Инъекцияни яллиғланган жойга қилиш мумкин эмас. Холиностераза танқислиги бўлган беморларда препарат фақат шошилинч вазиятларда қўлланиши мумкин, чунки бу пациентларда препаратнинг таъсири узайишини ва баъзида кучайишни эҳтимоли бор. Юрак-қон томир тизимининг касалликлари (сурункали юрак етишмовлиги, коронар томирларнинг патологияси, стенокардия, ритмни бузилиши, анамнездаги миокард инфаркти, артериал гипертония), цереброваскуляр бузилишлар, анамнездаги фалаж, сурункали бронхит, эмфизема, қандли диабет, гипертиреози бўлган беморларга, шунингдек яққол безовталик мавжудлигида эпинефриннинг кам миқдорини сақловчи препаратни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳозирги вақтгача ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Шунинг учун у қўлланганда ҳомиладорлик, айниқса унинг биринчи ойлари бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак. Эмизикли онага препаратни қўллашнинг заруриати бўлганида эмизишни тўхтатиш шарт эмас, чунки фаол моддалар кўкрак сути билан клиник аҳамиятли миқдорда чиқарилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Махсус тестларда препаратни операторлик фаолиятига аниқ таъсири аниқланмаган. Бироқ, операциядан олдинги беморнинг безовталиги ва жарроҳлик аралашув билан боғлиқ стресс, фаолиятнинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин, врач-стоматолог ҳар бир конкрет ҳолатда пациентни транспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашга рухсат бериш тўғрисидаги масалани индивидуал равишда ҳал қилиши лозим.

Препаратнинг яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя ёки токсик таъсирининг биринчи белгилари (бош айланиши, ҳаракат безовталиги, онгни бузилиши) пайдо бўлганида инъекцияни дарҳол тўхтатиш, беморни горизонтал ҳолатга келтириш лозим. Гемодинамика кўрсаткичларни (пульс, артериал босим) ва нафас йўлларининг ўтказувчанлигини синчиклаб назорат қилиш лозим. Хатто агар симптомлар оғир бўлиб туюлмаса ҳам, вена ичига инфузия учун барча керакли буюмларни тайёрлаб қўйиш ва ҳеч бўлмаганда венопункция ўтказиш керак. Нафас олишни бузилиш даражасига қараб, кислород бериш, сунъий нафас бериш (“оғиздан бурунга”) ва зарурати бўлганида эндотрахеал интубациясини бажариб ўпканинг назоратли вентиляциясини ўтказиш лозим. Марказий таъсирга эга аналептик препаратларни ишлатиш мумкин эмас. Мушакларни ихтиёрсиз тортишиши ёки тарқалган тиришишларда қисқа ёки ультра қисқа таъсирга эга барбитуратларни вена ичига юбориш кўрсатилган. Юборишни гемодинамика ва нафас кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиб, секин ўтказиш керак. Олдиндан ўрнатилган канюля орқали бир вақтда суюқликларни вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Шунингдек беморга кислород бериш керак. Тахикардияда, брадикардияда ёки артериал босимни яққол пасайишида беморнинг оёқларини бироз кўтариб, горизонтал ҳолатга келтириш керак. Қон айланишини оғир бузилишларида ва шокда препаратнинг инъекциясини тўхтатиш керак. Беморнинг оёқларини бироз кўтариб, горизонтал ҳолатга келтиришни таъминлаш, кислород ингаляциясини ва мувозанатланган электролитли ва плазма ўрнини босувчи эритмаларни инфузиясини ўтказиш, вена ичига глюкокортикоидлар (250-1000 мг метилпреднизолон) ни юбориш керак. Хавф солувчи томир коллапси ва авж олиб борувчи брадикардияда 25-100 мкг адреналин (100 мкг/мл концентрацияли 0,25-1,0 мл эритма) вена ичига юборилади. Юбориш пульс ва артериал қон босимнинг назорати остида секин ўтказилади. Адреналинни 100 мкг дан (бир марта
1 мл эритма) ортиқ юбориш мумкин эмас. Адреналиннинг қўшимча миқдорини юборишда, уни инфузион эритмага қўшиш керак. Инфузия тезлиги пульснинг тез-тезлиги ва артериал босимнинг даражаси билан мувофиқ бўлиши лозим. Тахикардия ёки тахиаритмиянинг оғир шакллари антиаритмик препаратларни қўллаш билан бартараф қилиниши мумкин, лекин, носелектив бета-адреноблокаторларни ишлатиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда кислородни қўллаш ва гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш лозим. Артериал гипертонияси бўлган беморларда артериал босим ошганида, зарурати бўлганида, периферик вазодилятаторларни қўллаш керак.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 40 мг/мл+0,005 мг/мл; 40 мг/мл+0,01 мг/мл.

Препарат 1,8 мл дан 1 ЕФ тури рангсиз боросиликат шиша картриджларда, унга этикетка ёпиштирилган. Картридж бир томонида кулранг эластомер плунжер, бошқа томонида мувофиқ эластомер диск ва анодланган қопламали алюмин қопқоқчага эга. 10 картридж герметик беркитилган тиниқ термопласт ва ламинация қопламали қоғоз контур уяли ўрамларга жойланган. 5 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365