• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Артихол

Home Йўриқномалар Артихол
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТИХОЛ

ARTIHOL

 

Препаратнинг савдо номи: Артихол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг ёки 400 мг артишок қуруқ экстракти (Cynara scolymus);

ёрдамчи моддалар: магний оксиди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, маккажўхори крахмали, тальк, магний стеарати; қобиғи: плёнка қобиғи учун Opadry 200 Brown аралашмаси (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль, темир (II) оксиди (Е 172), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II,III) оксиди (Е 172), метакрил сополимери (С тип), натрий гидрокарбонати).

Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оч-жигарранг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: жигар ва ўт чиқариш йўллари касалликларида қўлланадиган воситалар.

АТХ коди: А05АХ.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологик хусусиятлари дала артишокини (Cynara scolymus) баргларининг таркибига кирувчи биологик фаол моддалар комплексининг таъсири билан боғлиқ. Сафро ҳайдовчи, гепатопротектор ва сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади, шунингдек қонда мочевина даражасини камайтиради. Артишокнинг таркибидаги инсулин ва бошқа моддалар организмда алмашинув жараёнларини яхшилайди.

Қўлланилиши

Сурункали гепатит, жигар циррози, сурункали тошсиз холецистит, гипокинетик типдаги ўт чиқариш йўллари дискинезияси, сурункали нефрит, сурункали буйрак етишмовчилигида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 200-400 мг дан суткада 3 марта овқатдан олдин ичга буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан суткада 3 марта.

Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий курсларни ўтказиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида диарея, қориннинг юқори соҳасида оғриқ, кўнгил айниши ва жиғилдон қайнаши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Артишок ва мураккабгулдошлар оиласига мансуб бош ўсимликларга маълум юқори сезувчанлик, ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларини ўтказмаслиги, ўт-тош касаллиги, оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кумарин қатори антикоагулянтларнинг (масалан, фенпрокумон, варфарин) терапевтик самараси сусайиши мумкин, бу бундай препаратларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ўт чиқариш йўлларини ўтказмаслигига олиб келувчи касалликларда ва жигарнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Агар касаллик симптомлари йўқолмаса ёки доимо қайталанса ёки диарея, қоринда оғриқ пайдо бўлган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни буйракнинг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Болалар. 6 ёшгача бўлган болаларда препарат қўлланилмайди.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: Препаратни бекор қилиш. Симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

200 мг: 10 таблеткадан блистерда; 3 блистердан қутида.

400 мг: 10 таблеткадан блистерда; 4 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
2
168 Views
ОлдингисиАртикаин ИНИБСА24.04.2018
Артишока экстракт-Здоровье24.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Артихол
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.