Skip to main content

Амоксициллин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМОКСИЦИЛЛИН

AMOXICILLIN

 

Препаратнинг савдо номи: амоксициллин

Таъсир этувчи модда (ХПН): амоксициллин

Дори шакли: капсула.

Таркиби:

ҳар бир амоксициллин 500 мг капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг амоксициллин амоксициллин тригидратига эквивалент;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, тальк.

ҳар бир амоксициллин 250 мг капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг амоксициллин амоксициллин тригидратига эквивалент;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, тальк.

Таърифи: қопқоғи олча рангли, корпуси сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула таркиби – оқдан бироз сарғиш ранггача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

АТХ коди: J01CA04

Фармакологик ҳусусиятлари

Амоксициллин – кенг таъсир доирали антибиотик бўлиб, аминопенициллин кислотасининг ҳосиласидир. Антабактериал, бактерицид таъсир кўрсатади. Транспептидазани ингибирлайди, петидогликаиннинг синтезини бўлиниш ва ўсиш даврида бузади, микроорганизмларнинг лизисини чақиради.

Граммусбат ва грамманфий кокклар, баъзи грамманфий таёқчаларга нисбатан фаол. β-лактамазалар томонидан парчаланади, шунинг учун р-лактамаза ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар амоксициллиннинг таъсирига чидамли.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул килинганида тез ва деярли тўлиқ (93%) сўрилади. 250 мг амоксициллин ичга қабул қилинганидан сўнг плазмадаги максимал концентратщясига (3,5-5 мкг/мл) 1-2 соатдан кейин эришилади. Нордон мухитда барқарор, овқат қабул қилиш сўрилишига таъсир қилмайди. Турли тўқима ва аъзоларга киради, гистогематик тўсиқлардан осон ўтади (ўзгармаган гематоэнцефалик тўсиқ бундан мустасно). Ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соатни ташкил қилади, буйракларнинг фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври А12,6 соатгача узаяди. Нофаол метаболитларни ҳосил қилиб, қисман метаболизмга учрайди. Ўзгармаган кўринишда (50-70%) буйраклар орқали чиқарилади. Кўп бўлмаган миқдорда кўкрах сути билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Препаратта сезгар микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

– нафас аьзоларининг инфекциялари;

– сийдик-жинсий тизими аъзоларининг инфекциялари;

– МИЙ аъзоларининг инфекциялари;

– тери ва юмшок тўқималарнинг инфекциялари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. Дозалаш тартиби касалликнинг оғирлиги, қўзғатувчининг препаратта сезгирлиги, пациентнинг ёшини ҳисобга олиб шахсий белгиланади. Катталар учун бир марталик доза 0,5 г кунига уч марта. Касалликнинг оғир кечишида доза 1,0 г гача, суткада 3 марта оширилади. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга 0,25 г дан кунига 3 марта буюрилади;

– 2 ёщдан 5 ёшгача – 0,125 г дан кунига 3 марта;

– 2 ёшгача – кг тана вазнига 0,02 г ҳисобидан, ҳисобланган суткалик доза 3 қабулга бўлинади. Даволаш курси 5-12 кун. Асоратланмаган гонореяни даволаш учун 3 г препарат қабулга буюрилади; амоксициллин билан бир вақтда 1,0 г пробеницид буюриш мақсадга мувофиқ. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препаратнинг дозаси 15-50% га камайтирилади ёки қабуллар орасидаги интервал 24 соатгача оширилади.

Ножўя таъсирлари

МИЙ томонидан: кам – диарея, анус сохасида қичишиш; диспепсия бўлиши мумкин; айрим холларда — псевдомембраноз ва геморрагик колитлар.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам — интерстициал нефрит ривожланиши;

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам – агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Аллергик реакциялар: тери реакциялари, асосан специфик макулопапулёзли тошма кўринишида; кам – кўпшаклли эритма, Стивенс-Джонсон синдроми; айрим колларда — анафилактик шок, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ва бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик; инфекцион мононуклеоз ва лимфатик турдаги лейкемоид реакциялар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробеницид, фенилбутазон, оскифенбутазон, камрок, даражада – ацетилсалицил кислотаси ва сульфинпиразон пенициллинлар қатори препаратларнинг найчалар секрециясини бостиради, бу ярим чиқарилиш даврининг ва плазмада амоксициллиннинг концентрациясини ошишига олиб келади. Амоксициллин фақат кўпаяётган микроорганизмларга таъсир қилади, шунинг учун уни бактериостатик таъсир қилувчи, микробларга қарши препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Қўзғатувчининг амоксициллинга сезгирлигини мусбат синамалари бўлганида, бошқа бактерицид антибиотиклар (цефалоспиринлар, аминогикозидлар) билан мажмуада қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Буйракларнинг оғир бузилишларида (креатинин клиренси 10 мл/мин дан кам) юборишлар орасидаги интервални 12-24 соатгача ошириш керак. Эшакеми ва тошмали иситмада эхтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат даволаш жараёнида жигар, буйраклар фаолиятини ва гемопоэзни вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши.

Даволаш: меьдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сургиларни буюриш, сув- электролит мувозанатини тўғрилаш, гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ плёнка ва алюмин фольга блистерда.

10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: