Skip to main content

Аллерцетин Рино Кўз ва назал томчилар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛЕРЦЕТИН РИНО

ALLERCETINUM RINO

 

Препаратнинг савдо номи: Аллерцетин Рино

Таъсир этувчи модда (ХПН): Нафазолин нитрати, дифенгидрамин гидрохлориди.

Дори шакли: Кўз ва назал томчилар.

Таркиби:

10,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:        Нафазолин нитрати                                     3,0 мг  6,0 мг

                                   Дифенгидрамин гидрохлориди                 5,0 мг  10,0 мг

Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўлланиладиган антиконгестантлар ва бошқа назал препаратлар.

АТХ коди: R01АB02

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Аллерцетин Рино препаратининг фаол моддалари маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилиши ва резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.

Терапевтик самара препарат қўлланилганидан сўнг 5 минутдан кейин ривожланади ва 6 соатгача давом этади, препарат тез-тез қўлланилганида унинг таъсир давомийлиги 4 соатгача қисқариши мумкин.

 

Фармакодинамикаси

Аллерцетин Рино таркибида нафазолин ва дифенгидрамин сақлагани туфайли, аллергияга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таркибига кирувчи дифенгидрамин Н1-гистамин рецепторларининг блокатори бўлиб, Н1-блокловчи фаолликка эга, гистамин келтириб чиқарадиган силлиқ мушаклар спазмларини, капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши, тўқималар шиши, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади.

Нафазолин шиллиқ қаватларнинг қон томирларига нисбатан тез, узоқ давом этувчи қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади (шиш, гиперемия ва экссудацияни камайтиради). Нафазолин интраназал қўлланганида ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Буруннинг қўшимча бўшлиқларини секретни чиқариш йўлларини очилишига ва кенгайишига ва Евстахиев найларини озод бўлишига ёрдам беради. Бу секретни оқиб чиқиб кетишига ёрдам беради ва бурун шиллиқ қаватларида бактерияларни тўпланиб қолишини олдини олади.

Қўлланилиши

– мавсумий аллергик конъюнктивитни зўрайиши;

– йил давомидаги аллергик конъюнктивитни зўрайиши;

– контакт линзалар қўлланганда конъюнктиванинг таъсирланиши;

ташқи омиллар (шу жумладан қуёш нури, сигарет тутуни, сузиш ҳавзасидаги сув) таъсирида конъюнктиванинг таъсирланиши;

– аллергик риносинусит;

– аллергик вазомотор ринитда қўлланилади.

Қўллаш усуллари ва дозалари

Ринитда катталарга 0,06% ли томчини кунига 3 марта ҳар бир бурун тешигига 2-3 томчи.

Болалар учун 0,03% томчидан:

– 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 1-2 марта;

– 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга – 2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 3 марта.

Даволаш курси 5-6 кун.

Конъюнктивитларда:

Катталарга 0,06 % ли томчилар: ўткир ҳолатларда – конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан ҳар 3 соатда кўздаги шиш ва ачишишлар камайишигача, сўнгра суткада 1 томчидан 2-3 марта клиник симптомлар йўқолгунигача томизилади. 2 ёшдан катта болаларга 0,03% ли томчиларни суткада 1-2 томчи буюрилади. 5 кундан ортиқ қўлланилмасин. Конъюнктивани ачишиши симптомлари 72 соатдан ортиқ вақт сақланган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Томчилар томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегиб кетмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!

Ножўя таъсирлари

– томизилганидан сўнг биринчи секундларда тезда ўтиб кетувчи ачишиш бўлиши мумкин;

– кўриш қобилиятини бузилиши;

– бош оғриғи;

– кўз ички босимини ошиши;

– мидриаз;

– кўзда оғриқ;

– бурун шиллиқ қаватини қуриши;

– 1 ҳафтадан ортиқ қўлланилганида – шиллиқ қаватнинг шиши, атрофик ринит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанликда;

– конъюнктива ксерозида (қуруқ кератоконъюнктивит, Съегрен синдроми);

– ёпиқ бурчакли глаукома;

– артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз;

– қандли диабет;

– простата безининг гипертрофияси;

– гипертиреоз;

– моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилиш тугаганидан кейин 14 кунгача бўлган давр;

– 2 ёшгача бўлган болаларда (0,03 %) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганида нафазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Нафазолинни моноаминооксидаза ингибиторлари билан бир вақтда ва у бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида қўлланилиши гипертоник кризга олиб келиши мумкин.

Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни сўрилишини секинлаштиради (юза анестезия ўтказилганида уларнинг таъсирини узайтиради).

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланилганида юмшоқ контакт линзалардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Кўзга томизишдан олдин қаттиқ контакт линзаларни олиш керак, уларни препарат қўлланилганидан кейин камида 15-20 минутдан сўнг яна тақиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида она учун тахмин қилинаётган фойда бола ва ҳомила учун тахмин қилинаётган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Дори воситасининг транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Препаратнинг ножўя таъсирини ҳисобга олиб, транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқлар, артериал қон босимини ошиши, терлашни кучайиши, қалтироқ, бош оғриғи, қўзғалувчанлик, кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши, узоқ муддатли мидриаз.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан пуркаладиган қалпоқчалар ва ҳимоя қалпоқчаси билан бирга полипропилен (пластик) флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365