Skip to main content

АЛАКС

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛАКС

ALACS

 

Қўллаш бўйича йўриқномани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.

Айрим касалликларни шифокор ёрдамисиз даволаш имконини яратиш учун ушбу препарат рецептсиз берилади. Лекин даволашда яхши натижаларга эришиш учун Алаксни препаратини эҳтиёткорлик билан ва қўллаш бўйича йўриқномасида келтирилган маълумотларга мувофиқ қўллаш керак.

 -Зарурати бўлганида такроран ўқиб чиқиш учун ушбу қўллаш бўйича йўриқномани сақлаш керак.

 -Маслаҳат ёки қўшимча маълумот керак бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.

 -Агар касаллик симптомлари кучайса ёки уларда ўзгаришлар сизилмаса, шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Препаратнинг савдо номи: АЛАКС

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Aloe capensis, Frangulae corticis extractum siccum

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: капс сабури кукуни (Aloe capensis) – 35 мг; итшумрут пўстлоғининг қуруқ экстракти (Frangulae corticis extractum siccum) –      42 мг;

ёрдамчи моддалар: таблетка мағзи: 2% ли силикагеллли микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, повидон, магний стеарати;

қобиғи: сахароза, тальк, пуркаш билан қуритилган араб елими, оқ асалари ва карнауб муми аралашмаси (Capol® 1295), қизил кошениль Е 124.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қизғиш, синдирилганда оч доғли жигарранг таблетка.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситаси

АТХ коди: А06АВ

 

Фармакологик хусусиятлари

1,8-дигидроксиантрацен ҳосилалари сурги таъсир кўрсатади. Глюкофрангулинлар ва франгулинлар – бу мувофиқ равишда 0-дигликозидлар ва 0-моногликозидлардир. Алоинозидлар ва алоин – бу С,0-дигликозидлар ва С-гликозидлардир. Одатда (барча в-0-гликозидларга тааллуқли) овқат одамнинг ҳазм қилиш йўлларини юқори қисмидаги овқат ҳазм қилиш ферментларини томонидан парчаланмайди ва шунинг учун овқат ҳазм қилиш йўлларида аҳамиятсиз даражада сўрилади. Бу бирикмалар ичакнинг бактериал флораси таъсири остида фаол метаболитлар (антрон-9-эмодин) га айланади.

Самараси иккита асосий таъсир механизми билан намоён бўлади:

  1. Ичак ичидагисини пассажини тезлашишига олиб келувчи йўғон ичак моторикасини рағбатлантириш (йўғон ичакнинг шиллиқ қаватида жойлашган Na+/K+ насоси ва Cl каналларини сусайиши).
  2. Ичак бўшлиғига суюқликни ажралиб чиқишини ошишига олиб келувчи (шиллиқ ва хлоридларни чиқарилишини рағбатлантириш) жараёнларига таъсири. Моторикага таъсири, балким чамбар ичакдаги нейронларни – эҳтимол простагландинлар томонидан рағбатлантириши билан боғлиқ самаралар ҳисобланади. Одатда Препарат қабул қилингандан кейин 8-12 соат ўтгач дефекация кузатилади – бу препаратни чамбар ичакка тушишига ва фаол метаболитига айланиши учун зарур вақт билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Дори препарати Алакс қобиқ билан қопланган таблетка учун фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун фармакокинетикаси баҳоланаётган препаратнинг алоҳида фаол моддаларини тадқиқотлари асосида аниқланган.

Итшумрут пўстлоғи. в-0-гликозидлар одам овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори қисмида овқат ҳазм қилиш ферментлари томонидан парчаланмайди ва шунинг учун овқат ҳазм қилиш йўлларида аҳамиятсиз даражада сўрилади. Бундан бирикмалар, йўғон ичакнинг бактериал флораси таъсири остида фаол метаболитлар, яъни антрон-9-эмодинга айланади. Энг аввало антрахин агликонлар сўрилишга учрайди, улар кейинчалик глюкуронатлар ва сульфатларга айланади. Итшумрут пўстлоғининг экстракти ичга қабул қилинганида одамлар сийдигида реин, эмодин ва хризофанолнинг жуда кам миқдори аниқланади. Бошқа антрабирикмалар қабул қилинганида реин каби уларнинг фаол метаболитлари эмизикли оналарнинг сутига кам миқдорда киради. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда реин йўлдош тўсиғи оқрали фақат оз миқдорда ўтиши аниқланган.

Кап сабури. Алоинозидлар, алоинлар ва гидроксиалоинлар бевосита йўғон ичакка ўтади, уларда бактериал ферментлар, хусусан Eubacterium sp., BAR штамм томонидан фаол антрон бирикмалар (антрабирикмалар), асосан алоэ-эмодин-9-антронга айланиб метаболизмга учрайди. Алоэ-эмодин-9-антрон қандай сўрилиши номаълум. Лекин бевосита кўр ичакка юбориладиган нишонланган антрон реинни ишлатиб ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фақат антрон реиннинг фақат оз миқдори (10% дан кам) сўрилиши намойиш этилган. Эркин антроноидларнинг тизимли метаболизми ҳалқанинг тутилиши ва таркибига боғлиқ. Алоэ-эмодин ҳолатида ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда юборилган дозанинг камида 20-25% сўрилишини намойиш қилган. Алоэ-эмодин биокираолишлиги уни сўрилишига ишора қилишига нисбатан паст даражада ҳисобланади, чунки у реин ва бошқа номаълум метаболитгача тез оксидланади ёки конъюгацияга учрайди.

Қўлланилиши

Қобиқ билан қопланган таблетка кўринишидаги Алакс кап сабури кукуни (Aloe capensis) ва Итшумрут пўстлоғининг қуруқ экстракти (Frangulae corticis extractum siccum) сақлайди. Препаратнинг таркибига кирувчи антрабирикмалар сурги таъсир кўрсатади. Сурги таъсир механизми йўғон ичак перистальтикасини рағбатлантирилиши (нерв охирларини таъсирланиши) ва ичакда сувни қайта сўрилишини сусайиши билан тушунтирилади. Натижада ичак пассажини тезлашиши ва юмшоқ консистенцияли ахлат пайдо бўлиши кузатилади. Сурги самараси препарат қабул қилингандан кейин 8-12 соат ўтгач кузатилиши мумкин. Алакс препарати тасодифий (спорадик) равишда юзага келувчи қабзиятларда қисқа муддатли қўллаш учун мўлжалланган.

Қўллаш усули ва дозалари

12 ёшдан ошган болалар, катталар, кекса ёшдаги шахслар: кечқурун қобиқ билан қопланган 1-2 таблетка бир стакан сув билан қабул қилинади. Нормал шароитларда препаратни хафтада 2-3 мартагача қўллаш етарли. Тегишли бир марталик доза – бу юмшоқ консистенцияли ахлат ҳосил бўлиши ва кучанмасдан бўшалишга олиб келувчи энг паст дозадир. 30 мг антрабирикмаларни ташкил этувчи суткалик доза оширилмасин, бу тахминан суткада 2 таблеткага мос келади. Препаратни 1-2 хафтадан ортиқ қўллаш шифокор билан маслаҳатлашишни талаб этади. Агар препаратни қўллаш вақтида симптомлар (қабзият) сақланиб қолса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

 

 

Ножўя таъсирлари

Юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. Итшумрут пўстлоғи ва кап сабури қоринда спастик оғриқ чақириши, суюқ ахлат ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, айниқса таъсирланган ичак синдроми бўлган шахсларда. Бироқ бу симптомлар шунингдек ҳаддан ташқари юқори дозалар қабул қилинган ҳолатларда ривожланиши мумкин ва бундай ҳолатларда қабул қилинаётган дозани камайтириш керак. Препаратни узоқ вақт қабул қилиш сув-электролит бузилишларига, шунингдек сийдикда оқсил ва қон пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида сийдик сариқ ёки қизил-жигаррангга (сийдикни рН га боғлиқ) кириши мумкин, лекин бу симптомлар сезиларли клиник аҳамиятга эга эмас. Юқорида кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг фаол моддалари ёки бирон-бир бошқа компонентига юқори сезувчанлиги тасдиқланган ҳолларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Ичак тутилиши ва ичак бўшлиғини торайиши, ичак атонияси, чувалчангсимон ўсимта яллиғланиши, йўғон ичакни яллиғланиш касалликлари (масалан, Крон касаллиги, ярали колит), номаълум этиологияли қорин оғриғи, сув-электролит танқислиги билан кечувчи оғир сувсизланишда препаратни қўллаш мумкин эмас. 12 ёшдан кичик болаларда қўлланилмасин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сурги воситаларини узоқ вақт қўллаш юракка таъсир кўрсатувчи дори препаратларининг таъсирини кучайтириши ёки ўзгартириши мумкин. Сийдик ҳайдовчи препаратлар, кортикостероидлар ёки қизилмия илдизи препаратларини бир вақтда қабул қилиш электролит бузилишларини кучайтириши мумкин.

Препарат ичга қабул қилинаётган бошқа препаратларнинг сўрилишини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида қўллаганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг

Юракка таъсир кўрсатувчи дори препаратлари, сийдик ҳайдовчи препаратлар, кортикостероидлар ёки қизилмия илдизи препаратларини қабул қилаётган шахслар итшумрут пўстлоғи ва кап сабури препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Сурги таъсирга эга бошқа воситалар каби ичакда ахлатни тиқилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш каби сабаби аниқланмаган ўткир ёки давомли меъда-ичак кўринишлари аниқланган шахсларда қўлланмаслиги керак – бундай ҳолларда препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилишга йўл қўйилади. Агар сурги воситаларини ҳар куни қўллаш зарур бўлса, юзага келаётган қабзиятни сабабини аниқлаш керак. Сурги воситаларини узоқ вақт қўллашдан сақланиш керак. 1-2 хафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди ва фақат шифокор кўрсатмаси бўйича давом эттирилиши мумкин. Нерв охирларига рағбатлантирувчи сурги воситаларини узоқ вақт қўллаш ичак функциясини бузилишига (ичак атонияси) ва қабзиятларни яққоллиги кучайишига ва дозани ошириш заруратига олиб келувчи воситалар қарамликка олиб келиши мумкин. Фақат парҳезни ўзгартириш ёки ахлат массалари хажмини оширувчи воситаларни истеъмол қилиш ёрдамида терапевтик самарага эришилмаган ҳолларда итшумрут пўстлоғи ва кап сабурини сақловчи препаратлар қўллаш мумкин. Ахлатни тутиб туролмаслиги бўлган шахсларга итшумрут пўстлоғи ва кап сабурини сақловчи препаратлар буюрилганда орқа чиқарув тешиги соҳасида бичилишларни олдини олиш учун тагликларни тез-тез алмаштириш зарур. Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда итшумрут пўстлоғи ва кап сабурини сақловчи препаратларни буюриш электролит бузилишларни чақириши мумкин.

 

Алакс препаратини болаларда қўллаш

Алакс препарати 12 ёшдан ошган болаларда қўллаш учун мўлжалланган. 12 ёшдан кичик болаларда қўлланилмасин.

Алакс препаратини буйрак (ёки) жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Ёндош буйрак касалликлари бўлганида Алакс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Алакс препаратини кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Кекса ёшдаги пациентларда Алакс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда қўлланилмасин.

Эмизиш даври

Қўллашнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Айрим метаболитлари кўкрак сути билан ажралади.

Автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш

Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратнинг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумот

Препарат лактоза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланганида препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат этиш керак. Препаратнинг таркибига кирувчи бўёвчи (қизил кошениль) аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ёки суиистеъмол қилинишининг асосий симптомлари бўлиб кучли қорин оғриғи ва сув ва электролитларни йўқотилишига олиб келувчи оғир даражадаги ич кетиши ҳисобланади, уларни ўрнини тўлдириш керак (ич кетиши асосан калийни йўқотилишини чақириши мумкин). Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда шифокорга мурожаат этиш керак. Даволаш симптоматик бўлиши ва организмда суюқлик ўрнини жадал тўлдиришни ўз ичига олиши керак.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблетка.

10 таблеткадан 2 блистер картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: