Skip to main content

Орнилон

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРНИЛОН

ORNILON

Препаратнинг савдо номи: Орнилон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ципрофолксацин гидрохлориди, орнидазол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 500 мг ципрофлоксацин, ципрофлоксацин гидрохлоридига эквивалент; 500 мг орнидазол.

ёрдамчи моддалар: крахмал, тозаланган сув, метил гидроксибензоат, пропил гидроксибензоат, магний стеарати, тальк, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, натрий кросскармеллоза, гипромеллоза, повидон К30, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 6000, метилен хлориди, изопропил спирти.

Таърифи: деярли оқ рангдан оқ ранггача бўлган, узунчоқ, икки томонлама қавариқ, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар.

АТХ коди: J01

Фармакологик ҳусусиятлари

Таъсири таркибидаги фаол компонентларнинг фармакологик ҳусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат.

6-yillik-qizil-jenshen

Ципрофлоксацин:

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши препарат. Бактерицид таъсир қилади. Препарат бактериялардаги ДНК-гиразани ингибиция қилади, натижада бактерияларнинг ДНК репликацияси ва ҳужайралардаги оқсиллар синтези издан чиқади. Ципрофлоксацин ҳам кўпаяётган микроорганизмларга, ҳам тинч ҳолатдаги микроорганизмларга таъсири қилади. Ципрофлоксацинга қуйидаги микроорганизмлар сезгир:

Грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafhia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.),

Бошқа грамманфий бактериялар: (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.);

Баъзи ҳужайра ичи қўзғатувчилари: Legionella pneumophila, Bracella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium avium-intracellulare.

Граммусбат аэроб бактериялари: Staphylococcus spp. (S.aureus, S.haemolyticus, S.hominis, S.saprophyticus), Streptococcus spp. (St.pyogenes, St.agalactiae). метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамлидир. Streptococcus pneumoniae, Enterococcus faecalis бактерияларнинг сезгирлиги ўртача даражададир.

Corynebacterium spp., Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides микроорганизмлар препаратга чидамлидир. Treponema pallidum нисбатан препаратнинг таъсири етарли даражада ўрганилмаган.

Орнидазол:

Протозойларга қарши восита бўлиб, 5-нитроимидазолнинг ҳосиласидир. Протозой ва аралаш инфекцияларни даволашда юқори самарадорликка эга.

Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis), шунингдек Bacteroides и Clostridium spp., каби баъзи анаэроб бактериялар, шу билан бирга анаэроб коккларга нисбатан фаол. Препарат кўпчилик аралаш инфекцияларда, биттадан ортиқ қўзғатувчи бўлганида ва мажмуавий даволаш лозим бўлганида самаралидир.

Фармакокинетикаси

Ципрофлоксацин

Перорал қабул қилинганида ципрофлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 50-85% ни ташкил этади. 500 мг препарат перорал қабул қилинганида (овқатдан олдин) соғлом кўнгиллиларнинг қон зардобида препаратнинг максимал концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади ва мувофиқ 2,4 мкг/мл ни ташкил этади.

Перорал қабул қилинган ципрофлоксацин организмнинг тўқималари ва суюқликларига тақсимланади. Препаратнинг юқори концентрациялари сафро, ўпкалар, буйраклар, жигар, ўт пуфаги, бачадон, уруғ суюқлиги, простата бези тўқимаси, муртаклар, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонларда кузатилади. Ушбу тўқималарда препаратнинг концентрацияси зардобдагига нисбатан юқори бўлади. Циирофлоксацин шунингдек суяк, кўз суюқлиги, бронхиал секрет, сўлак, тери, мушаклар, плевра, қорин парда, лимфага ҳам яхши ўтади.

Нейтрофилларда тўпланадиган ципрофлоксациннинг концентрацияси зардобдагига нисбатан 2-7 марта юқори бўлади. Организмда тақсимланиш ҳажми 2-3,5 л/кг ни ташкил этади. Препарат орқа мия суюқлигига катта бўлмаган миқдорларда ўтади, у ерда унинг концентрацияси зардобдаги концентрациясини 6-10% ни ташкил этади. Ципрофлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиши 30% ни ташкил этади. Буйрак фаолиятини ўзгариши бўлмаган беморларда ярим чиқарилиш даври одатда 3-5 соатни ташкил этади. Буйрак фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври узаяди. Ципрофлоксацинни организмдан асосий чиқарилиш йўли – буйраклар. Сийдик билан 50-70% чиқарилади. 15% дан 30% гача қисми экскрементлар билан чиқарилади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин/1,73 м2 дан паст) бўлган беморларга препаратнинг суткалик дозасини ярмини буюриш керак.

Орнидазол:

Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши юқори, биокираолишлиги 90% ни ташкил этади. Плазмада Cmax 3 соатдан кейин эришади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 13% ни ташкил этади. Жигарда гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкурон кислотаси билан боғланиши орқали метаболизмга учрайди. Т1/2 12-14 соат. Кўкрак сути, ва кўпчилик тўқималарга ўтади, ГЭТ ва йўлдош орқали ўтади. Метаболитлар кўринишида буйраклар орқали (60-70%) ва ахлат массалари (20-25%) билан, дозанинг тахминан 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирадиган қуйидаги аралаш инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:

  • сийдик таносил тизими касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик таносил тизимининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари;
  • гинекологик касалликлар;
  • пенициллинга чидамли гонококклар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилган, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;
  • қорин бўшлиғи аъзолари ва сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз;
  • оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;
  • иммунитет танқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш
  • жарроҳлик инфекциялари, айниқса гастроэнтерологияда инфекцияни операциядан олдинги тайёргарлик ёки операциядан кейинги даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, чайнамасдан, овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам сув билан қабул қилинади. Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача дозаси – 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволаш давомийлиги 5-10 кунни ташкил этади; касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан сўнг яна камида 3 кун давомида даволашни давом эттириш керак. буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, парестезия, қўзғалувчанлик, бош айланиши, уйқуни бузилиши (уйқусизлик ёки уйқучанлик), периферик сезувчанликни бузилиши ёки координацияни бузилиши.

Юрак қон-томир тизими ва қон тизими (қон яратиш, гемостаз) томонидан: юрак уришини ҳис этиш, артериал гипотензия, анемия, лейкопения, эозонофилия, тромбоцитопения, гипотензия, тахикардия.

Меъда ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, энтероколит, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия.

Суяк-мушак тизими томонидан: тендинитлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек артралгия, миалгия.

Аллергик реакциялар: терини қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми (ҳавфли экссудатив эритема), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдром), фотосенсибилизация.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, ципрофлоксацин ёки орнидазолга юқори сезувчанлик, сохта мембраноз колитда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қўллаш цитохром Р450 нинг боғланиш соҳаларида рақобатли ингибиция бўлиши ҳисобига, қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин билан боғлиқ бўлган токсик таъсир қилиш ҳавфини ошишига олиб келади.

Антацидлар, шунингдек таркибида алюминий, рух, темир ёки магний сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайтириши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни буюриш ўртасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак.

Ципрофлоксацин ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақти узаяди.

Ципрофлоксацин ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг нефротоксик таъсири кучаяди.

Орнидазол кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида тутқаноқ, тиришиш ҳуружлари бўлган, бош мияни қон-томир касалликлари ва органик шикастланишлари бўлган беморларга, МНС томонидан ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, Орнилон препаратини фақат ҳаётий кўрсатмаларга қараб буюриш керак.

Препарат билан даволаниш вақтида оғир ва давомли диарея ривожланганида, препаратни зудлик билан бекор қилишни ва мувофиқ даволашни талаб этадиган сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак.

Пайларда оғриқлар пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, фторхинолонлар билан даволаниш вақтида пайларни яллиғланганлиги ва ҳатто узилганлиги юзасидан айрим ҳолатлар таърифланганлиги сабабли, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Орнилон препарати билан даволаниш вақтида нормал диурезга риоя қилинган ҳолда организмга етарли миқдорда суюқлик киришини таъминлаш керак. Орнилон билан даволаниш вақтида бевосита қуёш нурларини таъсиридан сақланиш керак.

Автотраснпортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Орнилон препаратини қабул қилаётган пациентлар, автомобилни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Специфик антидоти маълум эмас. Беморнинг аҳволини синчиклаб назорат қилиш, меъдани ювиш, одатдаги шошилинч ёрдам чораларини бажариш, организмга етарли миқдорда суюқлик киришини таъминлаш керак. гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг жуда кам миқдоригина (10% дан кам) чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: